Yangi hujjatlar

9 та Кодекс ва 19 та Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

qonun-uzgarish

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 23 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди.

Ушбу Қонун асосида 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланди.

Қуйида Сизларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонун ҳужжатларининг рўйхатини тақдим қиламан. Кейинчалик мазкур қонунларга киритилган энг асосий ўзгартишлар ҳақида таҳлилий мақолалар бериб боришга ҳаракат қиламан. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган кодекслар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси
  2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
  3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси
  4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
  5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси
  6. Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси
  7. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси
  8. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
  9. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонунлар

  1. «Давлат санитария назорати тўғрисида»
  2. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»
  3. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»
  4. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»
  5. «Банкротлик тўғрисида»
  6. «Ўсимликлар карантини тўғрисида»
  7. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»
  8. «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»
  9. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»
  10. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»
  11. «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»
  12. «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»
  13. «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»
  14. «Суғурта фаолияти тўғрисида»
  15. «Ахборотлаштириш тўғрисида»
  16. «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»
  17. «Микромолиялаш тўғрисида»
  18. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»
  19. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган низом

  1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Rahmat