Yangi hujjatlar

Ўзбек тилида илк марта Startup`ларга бағишланган интернет-конференцияси ўтказилмоқда

2014 йил 31 май, шанба куни Тошкент Ахборот технологиялари университетида UzNet ва ундаги Startup`ларга бағишланган мини-конференция бўлиб ўтади. Унда сайт, компания ва ғоялар эгалари ўз фикрлари билан бўлишадилар.

Маърузалар диалог кўринишида бўлиб, улар ҳам маърузачилар, ҳам тингловчиларга фойдали бўлишини мақсад қилганмиз, дейилади конференцияга бағишланган саҳифада.

Тадбирнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

  • Стартапчиларни бир-бири билан таништириш;
  • Стартаплар дуч келган муаммолар билан бўлишиш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш;
  • Янги ғояларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилиш;
  • UzNet`да фаол ҳамжамиятини шакллантириш.

Тадбир ташкилотчилари “Мулоқот” ижтимоий тармоғи, Kun.uz ахборот сайти, MaxTrack, Technecy компаниялари ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университети.

Интернет-конференцияда қуйидаги маърузачилар тегишли мавзулар бўйича нутқ сўзлашади:

  1. «Ўзбек онлайн-журналистикасининг аҳволи». Муҳрим Аъзамхўжаев, Kun.uz раҳбари.
  2. «IT маҳсулотларини ўзбекчалаштириш: муаммо ва таклифлар». Ҳамза Фозилжонов, Redpoll компанияси раҳбари.
  3. «ЎзБлоггерлар чемпионати ҳақида». Хушнудбек Худайбердиев, ҳуқуқшунос, блоггер (яъни мен).
  4. «UzNet`да контент яратиш муаммолари». Гулрухсора Худайбердиева, журналист, блоггер.
  5. «Ўзбекистонда IT-компаниялар аҳволи, муаммолари ва келажаги». Акмал Пайзиев, BioTrack, MaxTrack, CityTaxi компаниялари раҳбари.
  6. «Ўзбекча SMM: ҳозирги ҳолат ва келажакдаги истиқболлари». Тўлқин Юсупов, Technecy компанияси раҳбари.

uznet

Тадбирда иштирок этиш учун интернет-конференцияга бағишланган саҳифа орқали рўйхатдан ўтиш зарур.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Saytdan ro’yhatdan o’tish yetarlimi?