Yangi hujjatlar

Блогерлар чемпионатининг ғолиблари эълон қилинди

21 май куни иккинчи бор ўтказилган Блогерлар чемпионатининг якуни эълон қилинди. Финалда баҳс олиб борган 10 нафар блогерларнинг ишларига ҳакамлар ҳайъати, блогерлар ва муштарийлар овоз бериш йўли билан ғолибларни аниқлаб беришди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидаги блогерлар 4-10 ўринларни эгаллашди:
4. Жамшид Ниёзов. “Супрақоқди”
5. Шерзод Ғайбуллаев. “Istamayman…”
6. Исроил Тиллабоев. “Mentor”
7. Шукуржон Исломов. “Хорижлик ҳамкорлар”
8. Нигора Салиҳова. “Эркакларнинг боши нега кал?”
9. Ғайрат Шералиев. “…аёқ етганча кетгаймен”
10 Давронбек Пармонов. “Биз қарияпмиз”

Совринли бўлган кучли учликни эса қуйидаги блогерлар эгаллашди (алифбо бўйича келтирилган):

Ким қайси ўринларни эгаллаганлиги жорий йилнинг 28 май санасида Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 1-ўринни эгаллаган блогерга 4 млн. сўм, 2-ўринга 2 млн. сўм, 3-ўрин соҳибига эса 1 млн. сўм миқдорида мукофот тақдим этилади.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи маълум қилинади:

1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш” – 750 минг сўм;
2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер” –500 минг сўм;
3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер” – энг сара бадиий китоблар тўплами;
4. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” –500 минг сўм;
5. “IT Blog” –3 нафар блогерга 2 йил муддатга 500 мб. хостинг ажратади ҳамда танланган блогерларга www.index.uz техноблогида учта текин PR-мақола жойлаштириш ҳуқуқи (аслида техноблогда битта PR-мақола жойлаш 150 минг сўм).
Махсус номинация:
“Ўз ишларида ўзбек тилининг имло қоидаларига амал қилган энг яхши блогер” – Ўзбекистон Миллий энциклопедиялар тўплами (13 та том).

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (16)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига