Yangi hujjatlar

Блогерлар чемпионатида 1-босқич натижалари эълон қилинди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари чемпионатининг биринчи босқичига якун ясалди.

Биринчи босқичда жами бўлиб 266 нафар блогердан аризалар келиб тушди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилги натижадан салкам икки ярим баравар кўпдир.

Биринчи босқичга келиб тушган барча ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб чиқилди.

Иккинчи босқичга энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар блогер йўл олиши керак эди. Аммо овоз бериш натижаларига кўра, 46-53-ўринларга 8 нафар блогерлар даъвогарлик қилишди ва бир хил рейтинг кўрсаткичига эга бўлишди. Бундай вазиятда қоидага кўра, барча блогерлар кейинги босқичга йўл олишди.

Иккинчи босқичга йўл олган блогерлар рўйхати билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтаман, иккинчи босқичда блогерлар янги, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган блогпост тақдим этиши лозим. Ариза тақдим этишнинг сўнгги муддати – 24 апрель соат 23:59. Бундан кечиккан ишлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Иккинчи босқичда биринчисидан фарқли ўлароқ, баҳолаш тизими бироз ўзгача бўлади. Агар биринчи босқичда фақат ҳакамлар ҳайъати овоз берган бўлса, иккинчи босқичда ҳакамлардан ташқари, блогерлар ва оддий муштарийлар ҳам финал йўлланмаси соҳибларини аниқлашга ёрдам беришади.

Иккинчи босқичда энг яхши натижа кўрсатган 10 нафар блогер финалга йўл олади.

Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган барча блогерларни чин қалбдан табриклаймиз ҳамда уларга омад тилаймиз!

Фурсатдан фойдаланиб, гарчи танловни тарк этган бўлса-да 213 нафар блогерларга иштироклари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Биз кўплаб янги номларни кашф қилдик, иқтидорларни топдик ҳамда улар орасида Сиз ҳам борсиз. Танловни ўтказишдан асосий мақсадимиз кимнидир ғолиб, кимнидир мағлуб дея эълон қилиш эмас. Асосийси блогерлар орасида дўстона муҳитни яратиш, эркин фикрларни, янги ғояларни ўқиш ҳамда уларни халққа етказиш эди. Ўйлаймизки, биз бу мақсад сари дадил қадам ташладик ва бунга Сиз ҳам катта ёрдам бердингиз. Сизларга кегусидаги блогерлик фаолиятингизда омад тилаймиз. Унутманг, Сизнинг фикрларингиз биз учун доим муҳим бўлиб қолаверади.

Ҳурмат билан,
Танлов ташкилотчилари.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (34)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (4)

Битта фикр

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига