Yangi hujjatlar

Ўзбекистонда стипендиялар миқдори қанча?

Куни кеча “Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби қандай?” номли мақола чоп этган эдим. Ушбу мақола эълон қилингач, кўпчилик талабалар Президент ёки бошқа номли давлат стипендияларининг миқдори қанчалиги ҳақида савол беришади. Шу сабабли, бугунги мақола орқали олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиялари миқдори ҳақида маълумот бермоқчиман.

Энг аввало Президент ҳамда номли давлат стипендияларидан бошлаймиз. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, Ўзбекистонда 5 та номли давлат стипендиялари мавжуд. Уларни олиш тартиби билан қуйидаги манзилдан танишишингиз мумкин.

Мазкур стипендиялар миқдори одатий стипендиялардан бир мунча баландроқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси

829.480 сўм

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом Ал-Бухорий номидаги Давлат стипендиялари

574.948 сўм

Энди барчага бериладиган стипендиялар миқдорига келсак. Сизга маълумки, талабалар оладиган стипендиялар миқдори уларнинг ўзлаштиришига боғлиқ. Талабалар орасида “бешлик”, “тўртлик” ва “учлик” номи билан аталувчи бундай фарқланиш, ҳар семестр якунидан кейин, фанлардан олинган баҳоларга қараб тайинланади. Демак, хулоса қилиш мумкинки, йилда 2 марта талабаларга стипендиялар миқдори тайинланади ва кейинги семестр якунигача шу миқдорда тўланади.

Бакалавр ҳамда магистратура босқичининг 1-курс талабалари учун 1-семестр давомида бир хил “учлик” стипендия (0,5 коэффицент) берилади.

Шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, кўпчиликда стипендия тайинлашга асос бўладиган ўзлаштириш кўрсаткичини ҳисоблаш борасида 2 хил тушунча мавжуд. Баъзилар талабанинг семестр давомида фанлардан олган баллари умумий йиғиндисининг ўртачаси чиқарилиб, шунга яраша стипендия тайинланиши керак деб ўйлашади. Аслида бу хато фикр. Яқингача баъзи ОТМларда ҳам худди шундай ҳисобланиб, стипендиялар тайинланар эди. Яъни айталик талаба бир фандан 88 балл (5 баҳо) олади, бошқасидан 76 балл (4 баҳо), яна биридан 62 балл (3 баҳо). Мазкур балларнинг ўртачаси 75 балл, яъни “тўртлик” стипендия чиқади. Бундай ҳисоблаш амалдаги тартиб-қоидага зид.

2004 йил 10 март куни тасдиқланган йўриқномага биноан, стипендия даражаси фанлардан олинган баллар миқдорига боғлиқ эмас. Агар оддий тилда тушунтирадиган бўлсак, ҳамма фандан “5” баҳо олса (86-100 балл) – “бешлик” стипендия, ҳамма фандан “4” (71-85 балл) ва “5” баҳолар олса – “тўртлик” стипендия, агарда биронта фандан “3” баҳо олса (55-70 балл) – “учлик” стипендия тайинланади.

Рейтинг назорати натижалари бўйича стипендиялар миқдори

86-100%

439.372 сўм

71-85%

329.529 сўм

55-70%

219.686 сўм

Юқоридаги суммалар стипендияларнинг пойдевор миқдорлари ҳисобланади.

Стипендиялар миқдорини тайинлашда яна бир кўпчилик билмайдиган жиҳати бор.

Гап шундаки, баъзи тоифадаги талабалар учун қўшимча имтиёзлар мавжуд ҳамда уларнинг стипендияларига қўшимча ҳақ қўшиб берилади. Қуйида шундай имтиёзга эга талабалар рўйхатини келтираман:

Етим болалар ҳисобидан бўлган ва ота-она қаровисиз қолган талабаларнинг стипендиялари миқдори

86-100%

476.817 сўм

71-85%

357.613 сўм

55-70%

238.409 сўм

 

Етим болалар ҳисобидан бўлган ва ота-она қаровисиз қолган, давлат таъминотида турган талабаларнинг стипендиялари миқдори

86-100%

419.265 сўм

71-85%

314.449 сўм

55-70%

209.633 сўм

 

Ҳарбий хизматчилар ҳисобидан бўлган, байналмилал бурчини бажаришда яраланиш оқибатида ногирон, контузия, касал бўлган талабаларнинг стипендиялари миқдори

86-100%

498.012 сўм

71-85%

373.509 сўм

55-70%

249.006 сўм

 

Ҳарбий-байналмилал ҳисобидан бўлган талабаларнинг стипендиялари миқдори

86-100%

476.817 сўм

71-85%

357.613 сўм

55-70%

238.409 сўм

 

Эшитиш, гапириш қобилиятидан маҳрум ва кўзи ожиз талабалар стипендиялари миқдори (50% кўпроқ бўлади)

86-100%

659.058 сўм

71-85%

494.293 сўм

55-70%

329.529 сўм

Ва охиргиси. Қарангки, айрим таълим йўналишларининг талабалари бошқалага қараганда 8,8% кўпроқ стипендия олишади. Булар қуйидаги йўналишлардир:

1) математика;

2) амалий математика ва информатика;

3) ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги.

Олий таълим муассасаларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабаларнинг стипендиялари миқдори

86-100%

478.179 сўм

71-85%

358.634 сўм

55-70%

239.090 сўм

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (731)
  • Йўқ (63)
  • Бироз (38)

12 фикр

  1. Assalomu alaykum, Xushnudbek aka! Bu maqolangiz menga juda manzur bo’ldi. Ko’p ma’lumotga ega bo’ldim. Rahmat sizga!!!

    P.S. Jobir Ahmedov komandasiga omad va muvaffaqiyat tilayman!