2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди.
Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мамлакат раҳбари “Камолот” фаолиятини танқидий таҳлил қилдилар. Бугунги кунда ташкилот ўз олдига қўйилган барча вазифаларни тўлақонли бажара олмаётганли таъкидланди.
Шунга кўра, Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этди. Қурултойда сўзга чиққанлар, ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси этиб Қаҳрамон Қуронбоев сайланди. Шунингдек, таклифга кўра, Ёшлар иттифоқи раҳбари бир пайтда Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллайдиган бўлди.
salom