Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, унинг иқтисодиётимиздаги улушини янада кенгайтириш, аҳолимизни, хусусан ёшларни ишбилармонликка кенг жалб этиш борасида тизимли равишда комплаек чора-тадбирлар амалга шириб келинмоқда. 2012-2015 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, сифатли озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш масалалари тадбиркор ва фермерларимизнинг диққат эътиборида турибди.
Бу борада O‘zLiDeP ўзининг дастурий вазифа ва мақсадларидан келиб чиқиб, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ишини янада фаоллаштирга алоҳида эътиброр қаратмоқда.
2012 йил Шовот тумани Бўйрачи қишлоғидаги “Остона” маҳалласида Қосимбой Джуманиязов раҳбарлигида ташкил этилган “Темир йул обод” номли чорва ва паррандачиликка ихтисослаштирилган комплекс фаолияти юқоридаги мулоҳазаларга мисол бўла олади.
– Жорий йил бошида ушбу тадбиркорлик комплексида 33 нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилганди, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши Ташкилий партиявий ишлар бўлими бош консультанти Б.Бактурдиев. – Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида корхонадаги аъзоларнинг сони 78 нафарга етди. Ўтказилаётган йиғилишларда Президент фармонлари, тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлар ижроси каби долзарб масалалар юзасидан қизғин муҳокамалар ташкил этиляпти.
Корхонада ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги ишчи ўринларини ташкил қилиш, олий ва ўрта махсус таълими битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Корхонамиз ташкил топган вақтда 500 та қорамол ва 3000 та товуқ билан иш бошлаган эдик, – дейди Қосимбой Джуманиязов. – Ҳозирги кунда комплексда 1400 бош қорамол ва 35000 дона товуқ мавжуд. Ҳар куни ҳамкор ташкилотларимизга 2500 литр сут ва 30000 дона тухум етиштириб берамиз. Фаолиятимизни дастлаб 160 нафар ишчи-хизматчи билан бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда уларнинг сони 260 нафарга етган. Энг муҳими ходимларимиз ўз меҳнатидан мамнун ва юртимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкин сочинлиги учун беминнат хизмат қилишлмоқда.
O‘zLiDeP дастурида «янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашиш, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш партия учун ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа…» экани белгилаб қўйилган. Айнан мана шу долзарб вазифаларни бажариш партия БПТ ташкилотлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Бугун жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ҳар доимгидан ҳам фаолроқ тарзда, электорат ва аҳоли билан янада яқинроқ тартибда ўз фаолиятларини олиб бормоқда.
Асосий мақсад яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган умумхалқ сайловларига пухта тайёргарлик кўриш ва муваффақиятли ўтказиш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлашдан иборат.
Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати
O`zLiDeP har tomonlama lider partiya ekanligini kursatmoqda…