Yangi hujjatlar

Жанубий Корея Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифим давомида Сиз ва ўзбек халқи томонидан менга кўрсатилган иззат-икром учун Сизга самимий миннатдорлик изҳор этаман”, – дейилади мактубда.

Photo: http://president.go.kr

Photo: http://president.go.kr

Олий даражада бўлиб ўтган учрашувда давлатларимиз нафақат энергетика соҳаси, балки “электрон ҳукумат”, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва мудофаа саноати, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, инфратузилма ва бошқа кўплаб соҳаларда турли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришди. Сиз билан келишиб олган муҳим лойиҳаларни бекаму кўст, тўла амалга ошириш учун яқиндан ҳамкорлик қилишимизга ишонаман, – дея фикрини давом эттирган Жанубий Корея Президенти.

Photo: http://president.go.kr

Photo: http://president.go.kr

Бўлиб ўтган учрашувлар натижасида мамлакатларимиз ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида биргаликда равнақ топишга интилаётган стратегик шериклар эканига амин бўлдим. Президент Жаноби Олийлари, Сизнинг халқаро ва минтақавий масалалар тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларингиз, шунингдек, Ўзбекистондаги корейс диаспорасига қаратаётган эътиборингиз мени ҳайратга солди ва чуқур таассурот қолдирди, – дейилади мактубда.

Жаноби Олийлари, мен яна шуни алоҳида миннатдорлик билан таъкидламоқчиманки, Тошкент шаҳри аэропортида мени шахсан кутиб олдингиз, Самарқанд шаҳрига мен билан бирга бордингиз. Бу билан самимий меҳмондўстлигингизни намоён этдингиз. “Афросиёб” музейидаги деворий расмларда акс эттирилган Когурё даври элчиларининг тасвири Буюк Ипак йўлининг қадимий тажрибаси бизнинг кунларимизда ягона Евроосиёда яна мужассамлаша олишига ишончимни мустаҳкамлади.

Photo: UzA

Photo: UzA

Президент Жаноби Олийлари, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстона муносабатлардан манфаатдор эканлигингиз ва уни астойдил қўллаб-қувватлаётганингиз учун Сизга миннатдорлик билдиришимга ижозат бергайсиз. Сизга мустаҳкам соғлиқ, Ўзбекистон Республикасига эса юксак равнақ ва тараққиёт тилайман, – дея ўз мактубини якунлаган Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ.

Эслатиб ўтаман, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ 16-18 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.

Ташриф ҳақида батафсил фотошарҳ билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Жанубий Корея билан хамкорлик алокаларимиз яна давом этиши ва самарали булишига умид киламиз