Yangi hujjatlar

Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифига оид батафсил фотошарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2014 йил 16-18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

16 июнь куни икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди.

uzb-korea1

uzb-korea2

uzb-korea3

Ташрифнинг асосий воқеалари 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Дастлаб Корея Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Ислом Каримов ва Пак Кин Хэ шоҳсупага кўтарилдилар. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

uzb-korea4

uzb-korea5

uzb-korea6

uzb-korea7

Ислом Каримов билан Пак Кин Хэнинг тор доирадаги учрашувида икки томонлама муносабатларга доир масалалар, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Музокарада таъкидланганидек, бу учрашув кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш жараёнидаги муҳим босқич, ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш, истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаб олиш ҳамда фаол ривожланиб бораётган стратегик шерикликни янги амалий мазмун билан бойитиш учун яхши имкониятдир.

uzb-korea8

uzb-korea9

Президентлар мулоқоти икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом этди. Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Савдо-сотиқ соҳасида мамлакатларимиз ўртасида 1992 йилдан буён энг кўп қулайлик яратиш тартиби амал қилади. 2013 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,1 миллиард доллардан ошди. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида бу борадаги кўрсаткич 669,3 миллион долларга етди.

Корея Республикасининг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган сармояси ҳажми 5 миллиард доллардан ошади. Ўзбекистонда жанубий кореялик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган 412 корхона, ушбу мамлакатдаги 81 компаниянинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Музокарада товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида мунтазам равишда бизнес-форумлар ўтказиш, шунингдек, юқори технологияли ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш борасида янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

uzb-korea10

uzb-korea11

uzb-korea12

Музокаралар якунида Президент Ислом Каримов ва Президент Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, 2014-2017 йилларга мўлжалланган Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳадли келишув, Икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида молиявий битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

uzb-korea13

uzb-korea14

uzb-korea17

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ислом Каримов ва Пак Кин Хэ музокаралар самарали, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида ўтганини, эришилган келишувлар Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларини янада ривожлантириш ва самарадорлигини тубдан оширишга, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

uzb-korea15

uzb-korea16

Куннинг иккинчи ярмида Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Корея Республикаси Президенти халқимизга ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз, эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. (Эслатма: Гулчамбар қўйиш маросими ҳақида қуйидаги манзилдан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин)

uzb-korea22

uzb-korea23

uzb-korea24

Шунингдек, 17 июнь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини, мазкур бизнес-форум савдо-иқтисодий, сармоявий ва ижтимоий соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ мамлакатларимиз ўртасидаги самарали ҳамкорликни юксак қадрлашини, ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканини алоҳида қайд этди.

Бизнес-форум ва кооперацион биржа доирасида энергетика, тўқимачилик ва енгил саноат, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар, таълим каби кўплаб соҳалардаги ҳамкорликка оид умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан зиёд қатор ҳужжатлар имзоланди.

uzb-korea18

uzb-korea19

uzb-korea20

uzb-korea21

Бундан ташқари, Корея Республикаси Президенти Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 17 июнь куни Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкентдаги қароргоҳида ташкиллаштирилган расмий зиёфатда иштирок этган. Унда Жанубий Корея раҳбари самимий қабул учун Президент Ислом Каримовга чуқур миннатдорлик билдирди.

uzb-korea25

uzb-korea26

uzb-korea27

uzb-korea28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 18 июнь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг муаззам тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарлари “Афросиёб” музейида бўлдилар.

Корея Республикаси Президенти Регистон мажмуини диққат ва ҳаяжон билан томоша қилди.

Жанубий Корея раҳбари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқироннинг сўнмас хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Photo: http://koreajoongangdaily.joins.com/

Photo: http://koreajoongangdaily.joins.com/

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи самарали бўлди. Ташриф асносида давлатлараро, вазирлик ва идоралар даражасида қатор манфаатли келишувларга эришилди. Имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.

Шу билан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистон Республикасига илк давлат ташрифи якунига етди.

Матн: ЎзА
Суратлар: http://president.go.kr
Тайёрлади: http://old.xushnudbek.uz

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига