Yangi hujjatlar

Tag Archives: Жанубий Корея

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга қилган ташрифига оид фотожамланма

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига қилган давлат ташрифига оид фотосуратлар. Суратлар: http://president.go.kr Батафсил »

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида жами 7,7 млрд. долларлик 60 та ҳужжат имзоланди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Корея Республикаси раҳбарининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф ... Батафсил »

Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хонимнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақида, Корея Республикаси Президенти Матбуот хизмати 22 май куни хабар берди. Корея Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарида таъкидланишича, мазкур ташриф Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига саккизинчи ташрифи бўлади. Ўзбекистон Президенти илк марта 1992 йил июнь ойида ушбу давлатга ташриф буюрган эди. Хабарда Президент Ислом Каримовнинг жорий йилги сайловларда ғалаба қозониб, янги президентлик муддатига сайланганидан кейинги ... Батафсил »

Жанубий Корея Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди. “Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифим давомида Сиз ва ўзбек халқи томонидан менга кўрсатилган иззат-икром учун Сизга самимий миннатдорлик изҳор этаман”, – дейилади мактубда. Олий даражада бўлиб ўтган учрашувда давлатларимиз нафақат энергетика соҳаси, балки “электрон ҳукумат”, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва мудофаа саноати, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, инфратузилма ва бошқа кўплаб соҳаларда турли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришди. Сиз билан келишиб ... Батафсил »

Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифига оид батафсил фотошарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2014 йил 16-18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 16 июнь куни икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Дастлаб Корея Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. ... Батафсил »

Корея Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16 июнь куни илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор ... Батафсил »

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хоним келаси ҳафта Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда. «Газета.uz»нинг ёзишича, 16 июндан бошланадиган сафардан мақсад – Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва Жанубий Корея раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган «Ягона Евроосиё» ташаббусини тарғиб қилишдан иборат. Батафсил »

Юқорига