Yangi hujjatlar

Инглиз, француз ва немис тилидан бошқа тилни ўқиган абитуриент қандай имтиҳон топширади?

САВОЛ:
Хизматлар соҳаси йўналиши (коди: 560100)да бир жойда тест топширадиган фанларида инглиз тили кўрсатилган, бошқа жойда йўқ – қайси бирига ишониш керак?

ЖАВОБ:
Гап шундаки, тест коди Х016 бўлган йўналишларда Математика (3,1), чет тили (2,1) ҳамда она-тили ва адабиёти (1,1) фанларидан имтиҳон бўлади.
Тест коди Х116 бўлган йўналишларда эса фақат математика (3,1) ҳамда она-тили ва адабиёти (1,1) фанларидан имтиҳон бўлади.

Ўша саҳифада изоҳ сифатида тушунтириш берилган. Яъни агарда абитуриент ўрта умумий таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади.

Яъни айтайлик абитуриент мактабда араб тилини ёки испан тилини ўқиган. Мазкур тиллар бўйича тест имтиҳонлари ўтказилмайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартибига асосан мазкур тиллар бўйича махсус комиссия томонидан ёзма шаклда имтиҳон ўтказилиб, максимум 75,6 балл миқдорида маҳоланади ҳамда ушбу балл иккита фан бўйича ўтказилган тест синовларидан тўплаган баллга қўшилади.

Шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳақида қуйидаги манзилдан ҳам маълумот олишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига