Yangi hujjatlar

АКЦИЗ СОЛИҒИ

АКЦИЗ СОЛИҒИ – қўшимча қиймат солиғини солиш базасида ва нархида ҳисобга олинадиган билвосита солиқ кўринишида бюджетга тўланадиган (ундириладиган) соф даромаднинг қисми. А.с. ставкалари ва акциз тўланадиган товарлар рўйхати ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади. А.с. тўловчилари деб, мулк шаклидан қатъи назар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ҳисобланади. Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш объекти бўлиб: алкоголли маҳсулотлар бўйича унга нисбатан қатъий солиқ ставкалари белгиланган, сотилган алкоголли маҳсулотлар ҳажмининг натурадаги ифодаси (юклаб жўнатилган товар таркибида 100% сувсиз спиртнинг ҳажм бирлигига ёки маҳсулот ҳажми бирлигига абсолют суммада); бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилганини ўз ичига олган ҳолда, келишилган (эркин) нархларда (ўз ичига акциз солиғи суммасини олган), қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда юклаб жўнатилган товарнинг қиймати ёки унинг физик ҳажми ҳисобланади. Текинга бериладиган акцизланадиган товар ҳам солиқ солиш объекти ҳисобланади. Бунда: алкоголли маҳсулотлар бўйича унга нисбатан қатъий (специфик) солиқ ставкалари белгиланган сотилган алкоголли маҳсулотлар ҳажмининг натурадаги ифодаси (юклаб жўнатилган товар таркибида 100% сувсиз спиртнинг ҳажм бирлигига абсолют суммада); бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича солиқ тўловчида товарни топшириш пайтида шаклланган, лекин ушбу акцизланадиган товарни ишлаб чиқаришда ҳақиқатда амалга оширилган харажатлардан кам бўлмаган ҳисоб-китоб (улгуржи) нархлари даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қиймат солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

2 фикр

  1. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 235-моддаси: Акциз тўланадиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан эмас