Yangi hujjatlar

Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари  Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда.

Мажит Каримов Ислом Каримов номини олган Тошкент давлат техника университети ректори, 2016 йилдан – бош вазир ўринбосари, кейин эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Таъкидлаш жоизки, М.Каримов ушбу лавозимда Тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнини эгаллаган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (54)
  • Йўқ (11)
  • Бироз (6)

Битта фикр

  1. ажойиб сайт