Yangi hujjatlar

Tag Archives: ДТМ

2018/2019 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2018 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота: бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51 546 нафар; магистрлар учун 5 903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1 552 нафар ва тўлов-контракт асосида – 4 351нафар; махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун ... Батафсил »

Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари  Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда. Мажит Каримов Ислом Каримов номини олган Тошкент давлат техника университети ректори, 2016 йилдан – бош вазир ўринбосари, кейин эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Таъкидлаш жоизки, М.Каримов ушбу лавозимда Тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнини эгаллаган. Батафсил »

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган. Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган ... Батафсил »

Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун энг керакли маълумотлар эълон қилинди

Давлат тест марказининг сайтида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 20 июндаги 2-сон баёни ва унинг иловалари эълон қилинди. Мазкур иловаларда жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Улар билан бирма-бир таништириб ўтамиз:   Таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл ... Батафсил »

Кейинги йилдан ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

2016 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш 15 июндан 15 июлгача бўлиб ўтиши белгиланди. Давлат консерваториясида эса қабул комиссияси 15 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади. Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. Бунгача тест синовлари 10 ... Батафсил »

Тест натижалари 18 августда чиқиши тахмин қилинмоқда

Бугун юртимиз бўйлаб миллионлаб инсонлар (абитуриентлар ва уларнинг яқинлари) олий ўқув юртларига кириш учун бўлиб ўтган тест имтиҳонларининг натижаларини интиқлик билан кутишмоқда. Барчани қизиқтираётган савол битта: тест натижалари қачон чиқади? Хабарингиз бор, тест натижалари Давлат тест маркази томонидан махсус технологиялар орқали ҳисоблаб чиқарилади. Бутун республика бўйлаб, барча абитуриентларнинг жавоб варақалари Давлат тест марказига келиб тушади ҳамда шу ерда махсус компьютер орқали текшириб чиқилади. Абитуриентлар сонининг йилдан йилга ошиб бориши, жавоблар чиқадиган куннинг бироз кечикишига сабаб бўлиши табиий. Масалан, ўтган йили 540 ... Батафсил »

Тест синовларини ўтказиш тартибига айрим ўзгаришлар киритилди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди. Бу ҳақида аввалроқ, сайтим орқали маълумот берган ҳамда киритилган ўзгартиришлар ҳақида шарҳ берган эдим. Масалан, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилганди, шунингдек, энг асосий ўзгартириш абитуриентларнинг ота-оналари апелляция жараёнларига бевосита иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ... Батафсил »

Юқорига