2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Унга кўра, Жиззах махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Жиззах политехника институтининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ҳамда янги “Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжинеринги” факультети ташкил этилиши белгиланди.
Эслатиб ўтаман, бунгача институтда иккита факультет мавжуд бўлиб, улар “Саноат технологиялари” ва “Автотранспорт” факультетлари эди.
Ҳозирча, янги ташкил қилинган факультетга неча нафар талаба қабул қилиниши маълум қилинмаган.
ДТМ сайтидаги маълумотларга асосланадиган бўлсак, 2013/2014 ўқув йилида институтга жами 6546 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, шундан 1030 нафари талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлган.
Boshqa institutlarda ochilgan yangi fakultetlar haqida ham to’liqroq ma’lumot bersangiz ?