Yangi hujjatlar

Tag Archives: институт

Тошкент автомобиль-йўллар институти қайта ташкил этилади

Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль йўлларидан фойдаланиш институтига айлантирилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Daryo». Олий ўқув юртининг ихтисослиги ва йўналишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад сифатида ҳужжатда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида етук малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий автомагистрални, шунингдек, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини реализация қилиш кўрсатилган. Қарорга мувофиқ, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган йўналиш ва ихтисосликлар бўйича бакалавр ва магистратура талабалари Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларидаги тегишли йўналишларга ўтказилади. ... Батафсил »

Тошкент давлат стоматология институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 августдаги қарори билан Хабилов Нигмон Луқмонович Тошкент давлат стоматология институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақида, Kun.uz хабар бермоқда. Хабилов Нигмон Луқмонович шу пайтга қадар Тошкент тиббиёт академияси стомотология факультети декани сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Хабарда таъкидланишича, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нигмон Хабилов 1968 йилда таваллуд топган. Эслатиб ўтаман, 2014 йил 22 июль кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети негизида Стоматология институти ташкил ... Батафсил »

Жиззах политехника институтида янги факультет очилди

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Унга кўра, Жиззах махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Жиззах политехника институтининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ҳамда янги “Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжинеринги” факультети ташкил этилиши белгиланди. Эслатиб ўтаман, бунгача институтда иккита факультет ... Батафсил »

Юқорига