Yangi hujjatlar

Кимлар тадбиркорлик билан шуғуллана олмайди?

Савол: Мен давлат корхонасида ходим бўлиб ишлайман. Яқинда асосий иш жойимдан ажралмаган ҳолда ўзимнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўймоқчи эдим. Лекин эшитишимга кўра, давлат корхонасида ишлайдиганлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас экан. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди:

  1. давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;
  2. давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;
  3. давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;
  4. давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;
  5. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (5)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (0)

3 фикр

  1. 6) чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, бош мутахассисларига, структуравий бўлинмаларининг бошлиқла­рига, моддий жавобгар шахсларига/
    Шу банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 428-модда.