Yangi hujjatlar

Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)

Аввалроқ 2015/2016 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик муштарийлар қайси ОТМга нечта квота ажратилганлигига қизиқишларини ҳисобга олиб, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим.

Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.

Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (бакалавр учун):

  1. Тошкент ахборот технологиялари университети (филиаллари билан) — 2515 нафар
  2. Тошкент давлат техника университети — 2405 нафар
  3. Тошкент давлат аграр университети (филиали билан) — 1960 нафар
  4. Қорақалпоқ давлат университети — 1894 нафар
  5. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти — 1800 нафар

Ўтган йилги билан солиштирсак, жорий йилда дастлабки икки ўриндаги ОТМлар ўрни алмашган. Тошкент давлат техника университетининг қабул квотасининг 165 нафарга камайиши натижасида у пешқадамликни ТАТУга топширган.

Шунингдек, жорий йилги квоталарни ўтган йилги билан солиштирсак, ОТМлар кесимида ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 26 та ОТМда квоталар ўтган йилгига қараганда камайган, 27 тада ОТМлар квоталар сони кўпайган, 18 та ОТМда эса ўзгаришсиз қолган.

Қабул квотаси сони ўтган йилгига нисбатан камайган ОТМлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент давлат техника университети — 165 нафарга;
  • Бухоро тиббиёт институти — 90 нафарга;
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти —85 нафарга;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 50 нафарга;
  • Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали —50 нафарга;
  • Тошкент кимё-технология институти — 45 нафарга;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 45 нафарга;
  • Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти — 35 нафарга;
  • Ўзбекистон миллий университети —35 нафарга;
  • Тошкент давлат аграр университети — 30 нафарга;
  • Ўзбекистон давлат консерваторияси — 30 нафарга.

Қабул квотаси сони ўтган йилгига нисбатан кўпайган ОТМлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон машинасозлик институти — 60 нафарга;
  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти — 60 нафарга;
  • Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали — 60 нафарга;
  • Андижон қишлоқ хўжалиги институти — 55 нафарга;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти — 45 нафарга;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 45 нафарга;
  • Наманган муҳандислик-технология институти — 40 нафарга;
  • Қарши давлат университети — 35 нафарга;
  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 30 нафарга;
  • Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти — 28 нафарга.

Қабул квоталари республика ОТМлари бўйича қуйидагича тақсимланган (алифбо тартибида):

Олий таълим муассасаси номи Қабул квота сони Ўтган йилги қабул Ўтган йилдан фарқи
Жами 57907 57907 0
1 Андижон давлат университети 1400 1405 -5
2 Андижон қишлоқ хўжалиги институти 935 880 55
3 Андижон машинасозлик институти 905 845 60
4 Андижон тиббиёт институти 380 400 -20
5 Бухоро давлат университети 1474 1480 -6
6 Бухоро муҳандислик-техника институти 1235 1235 0
7 Бухоро тиббиёт институти 160 250 -90
8 Гулистон давлат университети 955 945 10
9 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 240 240 0
10 Жиззах давлат педагогика институти 1615 1640 -25
11 Жиззах политехника институти 1135 1115 20
12 Қарши давлат университети 1280 1245 35
13 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 1800 1835 -35
14 Қорақалпоқ давлат университети 1894 1890 4
15 Қўқон давлат педагогика институти 1155 1155 0
16 Миллий рақс ва хореография олий мактаби 65 65 0
17 Миллий рассомлик ва дизайн институти 250 250 0
18 Навоий давлат кончилик институти 540 540 0
19 Навоий давлат кончилик институтининг Зарафшон шаҳридаги факулътети 75 75 0
20 Навоий Давлат Кончилик институтининг Олмалиқ шаҳридаги факулътети 235 235 0
21 Навоий давлат педагогика институти 1550 1530 20
22 Наманган давлат университети 983 980 3
23 Наманган муҳандислик-педагогика институти 1075 1085 -10
24 Наманган муҳандислик-технология институти 705 665 40
25 Нукус давлат педагогика институти 1335 1360 -25
26 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 1130 1070 60
27 Самарқанд давлат университети 1615 1625 -10
28 Самарқанд давлат чет тиллар институти 490 490 0
29 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 475 475 0
30 Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 1315 1325 -10
31 Самарқанд тиббиёт институти 415 440 -25
32 Солиқ академияси 75 75 0
33 ТАТУ Қарши филиали 225 215 10
34 ТАТУ Нукус филиали 165 165 0
35 ТАТУ Самарқанд филиали 315 295 20
36 ТАТУ Урганч филиали 185 180 5
37 ТАТУ Фарғона филиали 290 285 5
38 Термиз давлат университети 1662 1690 -28
39 Тошкент автомобил-йўллари институти 580 600 -20
40 Тошкент архитектура-қурилиш институти 890 845 45
41 Тошкент ахборот технологиялари университети 1335 1315 20
42 Тошкент давлат аграр университети 1435 1465 -30
43 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали 525 515 10
44 Тошкент давлат иқтисодиёт университети 780 735 45
45 Тошкент давлат педагогика университети 1645 1695 -50
46 Тошкент давлат стомотология институти 190 Илк қабул
47 Тошкент давлат стомотология институти Андижон филиали 40 Илк қабул
48 Тошкент давлат стомотология институти Бухоро филиали 75 Илк қабул
49 Тошкент давлат стомотология институти Самарқанд филиали 50 Илк қабул
50 Тошкент давлат стомотология институти Нукус филиали 45 Илк қабул
51 Тошкент давлат техника университети 2405 2570 -165
52 Тошкент давлат шарқшунослик институти 400 400 0
53 Тошкент давлат юридик университети 450 450 0
54 Тошкент ирригация ва мелиорация институти 1205 1185 20
55 Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали 320 260 60
56 Тошкент ислом университети 134 134 0
57 Тошкент кимё-технология институти 755 800 -45
58 Тошкент кимё-технология институти Қўнғирот бўлими 100 100 0
59 Тошкент молия институти 705 705 0
60 Тошкент педиатрия тиббиёт институти 400 410 -10
61 Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали 210 260 -50
62 Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти 895 867 28
63 Тошкент тиббиёт академияси 450 655 -205
64 Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 200 195 5
65 Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали 130 135 -5
66 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 790 875 -85
67 Тошкент фармацевтика институти 320 300 20
68 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1425 1470 -45
69 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 970 980 -10
70 Ўзбекистон давлат консерваторияси 301 331 -30
71 Ўзбекистон давлат санат ва маданият институти Нукус филиали 38 38 0
72 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 282 252 30
73 Ўзбекистон миллий университети 1390 1425 -35
74 Урганч давлат университети 1690 1665 25
75 Фарғона давлат университети 1274 1270 4
76 Фарғона политехника институти 1345 1330 15
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (142)
  • Йўқ (15)
  • Бироз (15)

4 фикр

  1. Har bir OTM ning fakultetlari b.n qabul rejasini haqida ma’lumot bersangiz OTM dan ancha olisda yashaydigan abituriyentlar uchun juda katta yordam bo’lar edi Admin!