Инфляция даражасининг 2014 йилги прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Марказий Банк расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, қайта молиялаш ставкасининг туширилиши банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига асос яратади ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни ошишига олиб келади. Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасаяди ва кредитлар ҳажми ўсади.
Qayta moliyalash stafkasi haqida tushuncha bersangiz. Bu chet davlatlardagi “Fractional-reserve banking” tizimi bilan bir xil mexanizmmi?