Yangi hujjatlar

Tag Archives: банк

Қайта молиялаш ставкаси 14% гача ошди. Кредит тўлаётганлар эски қийматда тўлайдими ёки оширилган ставкада?

Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланди. Бунгача қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан буён 9% қийматда эди. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилмоқда, қайта молиялаш ставкаси билан белгиланган кредитлардан бирини олган ва бугунгача йиллик 9% қийматда кредит тўловларини амалга ошириб келаётганлар энди нима ... Батафсил »

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тасдиқланди

2016 йил 16 январь куни Марказий банк раиси Ф.Муллажонов “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга имзо чекди. КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ? ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ? Микрокредит: юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача (26 млн. 048 минг сўм); юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади (39 млн. 072 минг ... Батафсил »

Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади

2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ўрнатишни сўраб тижорат банкларига электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди

2015 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Қарор асосида Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил ... Батафсил »

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга туширилди

Инфляция даражасининг 2014 йилги прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Марказий Банк расмий сайти хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, қайта молиялаш ставкасининг туширилиши банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига асос яратади ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни ошишига олиб келади. Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан ... Батафсил »

Банклар устав капиталининг энг кам миқдори 2 баравар оширилиб, 10 миллион евро этиб белгиланди

2013 йил 12 октябрь куни “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Марказий банк раиси Ф.Муллажонов томонидан имзоланди. Мазкур Қарорга кўра, Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, “хусусий тижорат банки” атамаси Низомдан чиқариб ташланди. Энди ушбу атама “хусусий банк” атамаси билан алмаштирилди. Шунингдек, банк ўз устав капиталини қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантира олмаслиги сабабли, ... Батафсил »

Японияда мафияларга кредит ажратган йирик банклар фаолияти текширилмоқда

Япониянинг тегишли давлат органлари маҳаллий якудза мафияларига катта миқдорда кредит ажратганлигида шубҳа қилиниб, мамлакатдаги учта йирик банклар фаолиятини жиддий текширишга аҳд қилган. Улар орасида йирик монополистик молиявий гигант – Mitsubishi UFJ ҳам бор. Бу ҳақида, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Шунингдек, Mizuho Financial Group ва Sumitomo Mitsui Financial Group Inc. ҳам шубҳа остига олинган. Mizuho банки аллақачон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиддий назорат олинган эди. Мазкур банкнинг 54 та топ-менеджерларига, хусусан, компания раҳбарига ҳам тегишли санкциялар қўлланилган эди. Мазкур ... Батафсил »

Юқорига