Yangi hujjatlar

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди.

Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз.

Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди:

Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ва меҳнаткашларнинг кўпдан-кўп талаб-истакларини эътиборга олиб:
Республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу куни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилсин.

Кўриб турганингиздек, ўша йили Рамазон (Рўза) Ҳайити 16 апрелга тўғри келган ва дам олиш куни дея эълон қилинган. Аммо фуқаролар кейинчалик ишлаб бериши лозимлиги назарда тутилган.

Рамазон Ҳайитини тўлақонли дам олиш куни дея эълон қилиш тўғрисидаги Президент фармони келгуси йилда, яъни 1992 йил 27 март куни эълон қилинган. “Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги мазкур фармонда қуйидагича тартиб ўрнатилган эди:

Мустақил Ўзбекистон Республикаси мусулмонларининг истак ва хоҳишларини инобатга олиб ҳамда фуқаролар ўртасида меҳр-оқибатни барқарорлаштириш мақсадида диний байрам – Рўза ҳайит («Ийд ал-Фитр»)ни бу йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлансин.

Айнан мана шу Фармоннинг ҳуқуқий асосида биз ҳар йили севиб қарши оладиган муқаддас диний байрамимизни нишонлаймиз ҳамда ушбу кун юртимизда дам олиш куни дея эълон қилинади.

Ҳар йили қоида бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон Ҳайитининг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ҳақида мурожаат қилади ва ушбу мурожаатга асосан Президент Қарор қабул қилади. 2002-2004 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Қарор чиқарар эди. Ҳозирча 1993-2000 йилларда айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Рамазон Ҳайити нишонланган ва дам олиш куни дея эълон қилинганини аниқлай олмадим. Имкон қадар аниқлаб, Сизга етказишга ҳаракат қиламан.

Қизиқ факт:

2012 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 19 август якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилгани инобатга олиниб, Ҳайит айёмини кенг нишонлаш мақсадида 2012 йил 20 август куни дам олиш куни сифатида белгиланган ва 19 август байрам кунига қўшилган эди.

Шунингдек, 2011 йилдан буён Муборак Рамазон ойи арафасида мазкур ойнинг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, махсус Президент Қарори билан Рамазон ойининг илк санаси расман белгиланмоқда ҳамда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Худди шундай Қарор жорий йилда ҳам қабул қилингани ҳақида илгари хабар берган эдим.

Рамазон Ҳайити нишонланган саналар ҳақидаги жадвал билан танишинг:

 

Йил

Сана

Ҳуқуқий асос

1991

16 апрель

11.04.1991

193-сонли Президент Фармони

1992

4 апрель

27.03.1992

368-сонли Президент Фармони

2002

6 декабрь

04.12.2002

421-сонли ВМ Қарори

2003

25 ноябрь

18.11.2003

517-сонли ВМ Қарори

2004

14 ноябрь

08.11.2004

528-сонли ВМ Қарори

2005

3 ноябрь

27.10.2005

210-сонли Президент Қарори

2006

23 октябрь

18.10.2006

ПҚ-495-сон

2007

13 октябрь

10.10.2007

ПҚ-707-сон

2008

1 октябрь

26.09.2008

ПҚ-967-сон

2009

21 сентябрь

16.09.2009

ПҚ-1191-сон

2010

10 сентябрь

07.09.2010

ПҚ-1400-сон

2011

31 август

25.08.2011

ПҚ-1605-сон

2012

19 август

16.08.2012

ПҚ-1805-сон

2013

9 август

07.08.2013

ПҚ-2021-сон

2014

28 июль

23.07.2014

Президент Қарори

МАВЗУГА ДОИР:

Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (25)
  • Йўқ (10)
  • Бироз (2)

2 фикр

  1. Хушнудбек Худойбердиев сизни ва оила аьзоларингизни хам Рамазон Хайити бн муборакбод этаман узим ва сизни Заковат оркали таниган Наманган ахли номидан