Yangi hujjatlar

Рамазон Ҳайити муносабати билан 28 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Меҳнат Кодексининг 131-моддасига асосан Ўзбекистонда байрам (ишланмайдиган) кунларининг сони 9 та бўлиб, булар қуйидагилар:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Меҳнат Кодекси дастлаб қабул қилинганда, байрам кунларининг сони 7та бўлган. Кейинчалик унга 1 октябрь (1996 йил) ва 9 май (1999 йил) қўшилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига