Yangi hujjatlar

Tag Archives: Рамазон

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди. Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз. Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди: Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ... Батафсил »

Рамазон Ҳайити муносабати билан 28 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг ... Батафсил »

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган. 2014 йил муборак Рамазон ойининг ... Батафсил »

Юқорига