Yangi hujjatlar

Uztest.uz сайтидаги танловда қатнашинг ва iPhone 6 ғолибига айланинг

Абитуриентмисиз? Ёки абитуриентлик даврини ёдга олмоқчимисиз? Унда қуйидаги танловда иштирок этинг ҳамда iPhone 6 мобил телефони ғолибига айланинг.

Юртимиздаги олий таълим муассасаларида 1 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари арафасида UzTest.uz сайти ажойиб танлов эълон қилади. Танлов 20 июлдан 30 июлгача давом этади.

Танловда қатнашиш шартлари жуда оддий:

1. Facebookдаги UzTest саҳифасига Like босинг (https://www.facebook.com/uztest.uz/) ёки Одноклассникидаги UzTest гуруҳида қўйилган танлов ҳақидаги постга Класс босинг (https://ok.ru/uztest.uz/topic/65552647323876);

2. Танлов ҳақидаги постни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифангизда улашинг (share, поделиться);

3. Uztest.uz сайтида виртуал имтиҳон топшириб (http://uztest.uz/imtihon/), имтиҳон натижасини Facebook ёки Одноклассникидаги шахсий саҳифангизда улашинг (share, поделиться);

4. Виртуал имтиҳонларда энг кўп балл тўплаган иштирокчи танловда ғолиб бўлади;

5. Бир неча иштирокчилар бир хил натижа тўплаган тақдирда, имтиҳон натижаси улашилган (share, поделиться) постга энг кўп Like ёки Kласс тўплаган қатнашчи ғолиб деб топилади. Иккала ижтимоий тармоқда ҳам (Facebook/Одноклассники) имтиҳон натижаси улашилган (share, поделиться) бўлса, унда йиғилган Like ва Классларнинг ўртачаси ҳисобланади.

6. Бир иштирокчи бир неча бор тест синовларини топшириши мумкин. Бундай ҳолатда иштирокчининг энг юқори кўрсаткичи инобатга олинади. Шу сабабли, дастлаб камроқ балл тўплаган иштирокчилар қайтадан тест топшириб кўришлари тавсия этилади.

Танловда ёшидан, жинсидан, фуқаролигидан, яшаш жойидан қатъий назар UzTest.uz сайтидан рўйхатдан ўтган ва виртуал имтиҳон топширган барча шахслар қатнашишлари мумкин. UzTest.uz сайтида виртуал имтиҳон топшириш 5 минг сўмни ташкил этади.

Виртуал имтиҳонда максимум 226,8 балл тўплаш мумкин.
Тест саволларига иштирокчиларнинг ўзлари виждонан жавоб беришлари лозим. Бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиш тақиқланади.

Юқоридаги барча шартларни бажарган иштирокчиларнинг натижалари ҳақиқий деб топилади.

Ғолибни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Шошилинг! Ўз билимингиз билан iPhone 6 соҳибига айланишдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг.

Батафсил маълумот: http://uztest.uz/n62

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (15)
  • Йўқ (8)
  • Бироз (1)

3 фикр

  1. imtixon qachon buladi