Yangi hujjatlar

ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди

2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди.

Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди.

Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланади.

Йиллик шахсий иш режа 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Қоидаларга кўра, иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот:

ўқув ишлари — 50% — 70%;

илмий-методик ишлари — 5% — 10%;

илмий-тадқиқот ишлари — 15% — 20%;

ташкилий-методик ишлар — 5% — 10%;

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар — 10% — 15%.

Маъруза машғулотлари профессор, доцент, катта ўқитувчи ва илмий даражага эга бўлган ассистент (ўқитувчи)лар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда ва шу каби бошқа ҳолларда) камида 3 йиллик илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга ассистент ёки ўқитувчиларга бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Тошкент давлат юридик университетида ассистент ёки ўқитувчиларга, уларнинг илмий-педагогик (илмий) иш стажи муддатидан қатъи назар, бир ўқув йилида 250 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга мазкур таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари билан қуйидаги ҳужжат орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (60)
  • Йўқ (16)
  • Бироз (6)

6 фикр

  1. Хушнудбек, мен ушбу сайтда жуда қизиқарли маълумотларни топаолаяпман. Сизга раҳмае!!!