2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди.
2017 йил 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди.