Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Mart 2013

Муддатидан олдин чиқиш нима дегани?

Ўзбекистон-Ливан ўйинидан сўнг Олимхўжа Бўроновнинг “Муддатидан аввал ЖЧга чиқишимиз мумкин” деган мақоласи эълон қилинди. Ушбу мақолада терма жамоамиз мундиалга ҳаттоки, муддатидан олдин чиқиши мумкин бўлган вариантлар баён этилган. Ҳозир сиз ўқиб турган мазкур мақола билан юқоридаги ўша мақолани ака-ука деб ҳисоблашингиз мумкин, худди мақола муаллифлари каби. Ушбу мақолани ғалабадан сармастликка, подадан олдин чанг чиқаришга ёки ҳотиржамликка берилишга йўйманг. Шунчаки, сал кўнгилни кенгроқ қилиб, енгилгина ўқинг, тамом. Ҳа, биламан, Қатарни ютсак ҳам чиқа олмаслигимиз мумкин, лекин бу бошқа мавзу. Ҳозир эса ... Батафсил »

Натижами ёки ўйин?

Photo: the-uff.com Мақолани кеча ўйиндан кейин Twitterда ёзган фикрим билан бошламоқчиман: “1 тийинга қиммат ўйин, лекин жуда қимматли 3 очко билан барчани табриклайман!!! Насиб қилса, ЖЧга албатта борамиз энди!” Мақола бошланди. Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман, фақат натижа ҳақида гаплашамиз. Чунки ўйин борасида ёзадиган нарсани ўзи йўқ. Сабаби ўйин йўқ, тамом. Танқид қиляпман-а? Сиз ҳам балки шу фикрларимга қўшилаётгандирсиз. Балки. Аммо натижа-чи? Натижани танқид қилишга асосимиз борми? Ўйинни расво деганимиз билан, натижа бор-ку. Келинг, аниқ рақамларга қараймиз. Ҳозирги таҳлилимиз, ЖЧ ... Батафсил »

Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари терговчилари ҳақида

Яқинда талабаларга “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанидан “Дастлабки терговнинг умумий шартлари” мавзусида дарсга киришдан олдин, қайси жиноятлар ким томонидан тергов қилиниши ҳақида маълумот тайёрлагандим. Ўша маълумотларни блогимга жойлаштиришни маъқул деб топдим.   Ушбу мақола бироз илмийлик касб этиши мумкин. Кўпчилик учун нотаниш атамалар ҳам учраши мумкин. Баъзилар зерикиши, охиригача ўқимаслиги ҳам мумкин. Шунчаки, инсонларда табиатан жиноят ишларни тергов қилиш ва тергов органлари ҳақидаги маълумотларга қизиқиш борлиги сабабли ушбу блогпостни ёзишга қарор қилдим. Имкон қадар содда тилда ёзишга ҳаракат қиламан.   Жиноят-процессуал ... Батафсил »

Юртимиз қонунчилигида нима янгиликлар? (ўтган ҳафта эълон қилинган қонун ҳужжатлари тўплами шарҳи)

Ўтган ҳафта юртимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди ва Миллий қонунчилик базаси – Lex.uz сайтида эълон қилинди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида қуйида маълумот олишингиз мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни сақлаб олиш учун устига босинг. «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ПФ–4512-сон Фармони Ушбу Фармонда: –          Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси инстиутини ташкил этиш таклифи маъқулланган. –          “Ўзбекэнерго” ДАК ва “Suntech Power Co.” (Хитой) компанияси ўртасида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида энг замонавий технологияларга асосланган 100 ... Батафсил »

1 мартдан олий таълим муассаларида тўлов-контракт суммалари ошди

2012/2013 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Унга кўра Олий таълим муассасаларида бакалавриатура, магистратура ва иккинчи таълимда тўлов-контракт суммалари миқдори аввалгисидан таҳминан 10% атрофида қимматлашган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 5 ... Батафсил »

Юқорига