Яқиндагина “Трaстбанк” билан боғлиқ воқеа ҳақида блогимга ёзган эдим. Унда банк томонидан тошлавҳадаги имловий хатолар тўғирлангани ҳақида баён қилинганди. Ушбу хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу албатта қувонарли. Мен учун эмас, ўзбек ёзуви имлосига эътибор кучаётгани учун. Турли ОАВлар ўз сайтларида бу ҳақида маълумот беришди. Хусусан, Kun.uz, 12News.uz ва Darakchi.uz сайтларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозир гап бошқа ёқда. Имловий хатоларни тўғирлаш борасида яхшигина муҳокама кетаётгани бошқа мутасаддиларга ҳам таъсир қилган кўринади. Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Aprel 2013
“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (1-қисм)
2-қисм3-қисм 25 апрель куни “Бунёдкор” стадионида “Ўзбекистон маданияти ва санъати” форуми жамғармаси, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан “Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси ташкиллаштирилди. Ушбу футбол баҳсига 34 минга яқин мухлис ташриф буюрди. Айтиш жоизки, мазкур тадбир иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган йили “Жар” стадионида худди шундай хайрия футбол ўйини илк маротаба ўтказилганди. Ўтган йилги тадбирдан фотошарҳи: 1-қисм || 2-қисм Ўтган йилги анъанадан четлашмаган ҳолда, мазкур йили ҳам Сизларга “Ҳаёт учун” ... Батафсил »
«Тrastbank»га хат!
“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди” (“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи) Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта кўргандим. Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ... Батафсил »