Савол: Мен ушбу йили касб-ҳунар коллежини тугатдим ҳамда олий таълим муассасига ҳужжатларимни топширмоқчиман. Айтингчи, мен қабул комиссиясига қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: 1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 06.07.2013
“Хизмат турар жойлари” нима дегани?
Савол: Яқинда иш юзасидан “хизмат турар жойлари” деган атамага дуч келдим. Айтингчи, “хизмат турар жойлари” дейилганда нимани тушунишимиз керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Уй–жой кодексининг 75-моддасида бу ҳақида сўз боради. Ушбу моддага асосан, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади. Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий ... Батафсил »
Бир тарафнинг аризаси билан никоҳдан ажралиш асослари
Савол: Мен турмуш ўртоғимдан ажрашмоқчи эдим. Қандай ҳолларда фақат эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилиши мумкин? Жавоб: Ушбу масала ҳақида Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 43-моддасида сўз боради. Унга кўра агар эр-хотиндан бири: суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса; суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса; содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, ... Батафсил »
Берилмай қолган 2 ойлик маош тақдири
Савол: Мен яқинда оилавий шароитим туфайли ўзим ишлаб турган ташкилотдан ишдан бўшадим. Аммо ушбу ташкилот менга икки ой қолиб кетган маошимни бермади. Бу қонунга зид эмасми? Жавоб: Ташкилот маъмуриятининг қилган хатти-ҳаракати қонунга зид. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари берилган бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа ... Батафсил »