Гап Твиттер ижтимоий тармоғи ҳақида кетмоқда. Билсангиз керак. Хўш, аввало тренд нима ўзи? Твиттер Тренди – жаҳон миқёсида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар ўнглиги бўлиб, муҳокаманинг қанчалик кенг ва узоқ давом этаётганига қараб, ҳар дақиқа, ҳар соатда ўзгариб туриши мумкин. Бундан ташқари, Твиттерда 30дан ортиқ мамлакатларнинг алоҳида трендлар рўйхати бўлиб, унда ўша мамлакат фойдаланувчилари томонидан энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар ўнлиги чиқиб туради. (Кун.уз таърифи) Илгари ҳам Твиттерда рўйхатдан ўтган ўзбек фойдаланувчилари баъзи хештэгларни трендга чиқаришга уруниб кўришган. Ёппасига илк ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Avgust 2013
Спорт журналистлари билан бўлган учрашув ҳақида
Минг марта ўқигандан, бир марта эшитган яхши 26 август куни Чирчиқдаги “Бўстон” санаторийсида “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан ўтказилаётган медиа-оромгоҳ доирасида юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари ҳамда медиа-оромгоҳ иштирокчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Дўстона ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур учрашувда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Даврон Файзиев, Норбек Ниёзов, Камолиддин Алимов ва Беҳзод Назаровлар иштирок этишди. Учрашувдан мақсад нима эканлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтирмайман, ҳаммага тушунарли бўлса керак. Ёш журналистлар билан ўз ҳаётий ва касбий тажрибасини ўртоқлашиш, уларга тегишли кўрсатмалар, қимматли маслаҳатлар ... Батафсил »
Тузатиш: “Таълим грантлари” дастурига 1-курслар ҳам ҳужжат топширса бўлади
Яқинда блогимда ОТМларда 1 сентябрдан тўлов-контракт суммаси ошганлиги ҳақида хабар қолдирган эдим. Ўша хабарга шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларга қўшимча енгилликлар ҳақидаги маълумотни ҳам илова қилгандим. Мазкур иловада Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ҳамда “Меҳр нури” жамғармалари томонидан эълон қилинган “Таълим грантлари” дастури ҳақида ҳам сўз юритилган. Хабарнинг мазкур қисмига, кичик, баъзилар учун эса катта ўзгартириш киритаман: “Таълим грантлари” дастурига 1-курслар ҳам ҳужжат топширса бўлади!!! Блогимда эълон қилинган хабарда мазкур йилдан бошлаб “Таълим грантлари” дастури 1-курсларга татбиқ этилмаслиги ҳақида ... Батафсил »
Олий таълим муассасаларида 1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари ошди
2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июль куни тасдиқланган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 6 млн. 750 минг сўмни, иккинчи таълим ҳамда магистратурасида эса 7 млн. 420 минг ... Батафсил »
Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгирувчи макроснинг хатолари тўғриланди
ЎРНАТИШ УЧУН БАТАФСИЛ ЎҚИНГ: Куни кеча блогимда кириллдан лотинга (ёки аксинча) ўгирувчи макрос ва уни қандай ўрнатиш ҳақида ёзгандим. Ўша блогпостда макроснинг хатоларини ҳам бирма-бир кўрсатиб ўтгандим. Кўпчиликда бу қизиқиш уйғотганини ҳисобга олиб, ушбу макроснинг хатоларини тўғрилаш ва бундан фойдаланувчиларга қулайлик уйғотиш лозимлиги ҳақида ўйлаб қолдим. Компьютер дастурларига, боз устига имло билан боғлиқ лойиҳаларга қизиқишим туфайли мазкур масалани ижобий ҳал этиш учун уруниб кўрдим. Менимча, баъзи натижалар пайдо бўлди. Ҳозирда макросдаги қуйидаги хатоликларни бартараф этдим, текшириб кўришингиз мумкин. Хатоларни қандай ... Батафсил »
Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгиришнинг энг қулай усули ҳақида
1993 йил 2 сентябрдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганидан хабарингиз бор. Шундан буён юртимизда лотин ва кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифболари амал қила бошлади. Мазкур ҳолат кўпчиликда лотин ёзувидан кирилл ёзувига ёки аксинча кириллдан лотинга ўгирадиган дастурларга эҳтиёж туғилди. Ҳозирда бундай дастурлар сони анча кўпайиб қолди. Лекин шундай бўлсада, баъзи дастурлар “қ”, “ғ”, “ҳ” ҳарфларини ўгиришда камчиликларга эга бўлса, яна баъзи дастурлар интернет сайтларида бўлиб, фақат онлайн ҳолатида ишлаши бироз ноқулайдир. Чунки ... Батафсил »