Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 7-даҳада жойлашган “DIANA TA’MIRLASH KOMUNALCHI” ва “ZAMIN KOMUNAL SERVIS” УЖМШ ижрочи директори Қодиржон Усанов “Уйларнинг ёнидаги дарахтларга шакл берамиз”, деб болта кўтариб келган йигитларга дарахтларни кесишга рухсат берган. Бу ҳақида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси катта терговчиси Камолиддин Аҳмедов ўзининг “Инсон ва қонун” газетасида чоп этган мақоласида баён қилади. Мақолага кўра, УЖМШ ижрочи директорининг рухсати билан бир гуруҳ “азамат”лар 11 туп дарахтларни арралаб, олиб кетишган. Бу ҳақида шу атрофдаги уйда яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 16.10.2013
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонунга олий ўқув юртидан кейинги таълим билан боғлиқ ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3.3-банднинг 3.3.3-кичик банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ... Батафсил »
Ўзбекистонда нечта нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари мавжуд?
Нотариат. Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, Президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 5 майда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, нотариат институтлари фаолиятида ўзига хос бурилиш ясади. Айнан мазкур Фармон билан ўзини оқлай олмаган хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилиб, республика ҳудудидаги барча хусусий нотариал органларга “давлат нотариал идораси” мақоми берилган бўлса, иккинчидан, нотариусларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди ва ёш (25 беш ёшдан кичик бўлмаган) цензи белгиланди. Юқоридаги Фармон ижроси юзасидан 24 та, шу жумладан, 1 та қонун, ... Батафсил »