Кечагина сайтда “Рекламалардаги қонунбузарликлар” номли мақола чоп этган эдим. Буни қарангки, шу мавзуга оид бошқа бир янгиликка кўзим тушиб қолди. Россия думаси кечки теледастурлар ва фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар томонидан тайёрланган. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Қонун лойиҳасига кўра, бегим кунлари соат 19:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган теледастур ҳамда фильмлар намойиши вақтида рекламалар билан узиб қўйиш тақиқланади. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси, дам олиш ҳамда ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 21.10.2013
Энди нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва камида 25 ёш талаб этилади
Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазири Н.Йўлдошев 2013 йил 14 октябрь куни “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруққа имзо чекди. Мазкур Буйруққа мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга назар ташлайдиган ва таҳлил қиладиган бўлсак, энг аввало нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва ёш цензи белгиланганлиги эътиборга молик. Хусусан, эндиликда олий юридик маълумотга, юридик ... Батафсил »
«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали ташкил этилади
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев 2013 йил 16 октябрь куни «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети муассислигида «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали ташкил этилиши белгиланди. «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали ... Батафсил »
Ўзбекистонда фуқаролик ишлари бўйича 12 та янги туманлараро (туман) судлари тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 4 октябрь куни “Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонда умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, туманлараро, туман (шаҳар) судлари одил судловни сифатли амалга оширишларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишларини таъминлаш учун туманлараро туман (шаҳар) судларида тегишли тартиб ўрнатиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини мақбуллаштиришга доир чора-тадбирлар белгилаб берилди. Фармонда таъкидланадики, Суд муҳокамаси ҳамда суд текширувлари тўлалигини таъминламай, ... Батафсил »