Юртимизда нима кўп, байрамлар кўп. Ўзбек халқига байрамлар ярашиши бежиз эмас аслида. Бугун биз байрам тантаналари чоғида бажарилиши лозим бўлган “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига расмий гулчамбар қўйиш маросими ҳақида гаплашамиз. Бу ҳолат ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кўп бора ўқиганмиз, ойнайи жаҳон орқали эса гувоҳи бўлганмиз. Хўш, аслида бу маросим қаердан келиб чиққан? Бунинг бирон ҳуқуқий асоси борми ёки шунчаки удумми? Мазкур мавзу юзасидан сўз очар эканмиз, энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 февралдаги “Мустақиллик ва эзгулик ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 28.10.2013
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг Минск саммитида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-25 октябрь кунлари Минск шаҳрида бўлиб, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар берди. Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Президентлар минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси каби таҳдидларни бартараф этишда ҳамкорлик борасида фикр алмашдилар. Афғонистондаги вазият ҳақида сўз борар экан, 2014 йилда халқаро коалиция кучлари бу ... Батафсил »
Нотариус хизматларининг тарифлари қанчалигини билишни хоҳлайсизми?
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали Адлия вазирлиги ҳамкорлигида муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди ва бу маълумот ҳеч шубҳасиз портал фойдаланувчиларининг эътиборидан четда қолмайди. Бу ҳақида, Ягона порталда маълумот берилган. Энди Ягона портал орқали нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин. Ягона порталнинг қуйидаги ҳавола http://my.gov.uz/uz/page/notary.html бўйича жойлашган саҳифасида қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар нотариал тартибда тасдиқланиши, нотариуснинг қандай ҳаракатлари учун давлат божлари олиниши, ва қандай миқдорда олиниши ва бошқалар ҳақида ... Батафсил »