Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 29.10.2013

Россияда SIM-карталарни кўчада сотиш ман этиладиган бўлди

Россия Думаси SIM-карталарни сотишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Мазкур қонун лойиҳасига кўра, алоқа операторлари ёхуд унга ёрдам берувчи шахслар симсиз радиотелефон алоқа хизматини кўрсатиш ҳақида фақат ёпиқ иншоатларда ёки махсус жиҳозланган савдо жойларидагина мижоз билан шартнома тузиши мумкин. Бу дегани, эндиликда метрода, жамоат транспорти бекатлари ёнида, вокзалга киравериш жойларда ва ҳ.к. ҳудудларда, қисқа қилиб айтганда SIM-карталарнинг кўча савдосига чек қўйиладиган бўлди. Агарда мазкур қонун лойиҳаси Федерация Кенгаши томонидан маъқулланса ... Батафсил »

Японияда мафияларга кредит ажратган йирик банклар фаолияти текширилмоқда

Япониянинг тегишли давлат органлари маҳаллий якудза мафияларига катта миқдорда кредит ажратганлигида шубҳа қилиниб, мамлакатдаги учта йирик банклар фаолиятини жиддий текширишга аҳд қилган. Улар орасида йирик монополистик молиявий гигант – Mitsubishi UFJ ҳам бор. Бу ҳақида, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Шунингдек, Mizuho Financial Group ва Sumitomo Mitsui Financial Group Inc. ҳам шубҳа остига олинган. Mizuho банки аллақачон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиддий назорат олинган эди. Мазкур банкнинг 54 та топ-менеджерларига, хусусан, компания раҳбарига ҳам тегишли санкциялар қўлланилган эди. Мазкур ... Батафсил »

Туркманистон Президенти ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов 2013 йилнинг ноябрь ойида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида, UzDaily.uz хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, Турманистон Президентининг юртимизга ташриф буюриши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллик куни муносабати билан қардош юрт вакилларига йўллаган табрик телеграммасида баён қилинган. “Ноябрь ойига мўлжалланган Сизнинг расмий ташрифингизни Ўзбекистонда интизорлик билан кутишмоқда. Бизнинг фикримизча, мазкур ташриф давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ва ҳамкорликнинг ривожланишида янги босқич бўлиб хизмат қилади”, – дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида. “Ишонаманки, кўп қиррали ўзбек-туркман муносабатлари мустаҳкам ... Батафсил »

Гаров реестри тўғрисида қонун қабул қилинди

2013 йил 23 октябрь куни “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 19 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Мазкур Қонуннинг мақсади гаров реестрини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонунда гаров реестри тушунчасига ҳам таъриф берилган бўлиб, унга кўра қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ... Батафсил »

Юқорига