Нотариат. Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, Президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 5 майда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, нотариат институтлари фаолиятида ўзига хос бурилиш ясади. Айнан мазкур Фармон билан ўзини оқлай олмаган хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилиб, республика ҳудудидаги барча хусусий нотариал органларга “давлат нотариал идораси” мақоми берилган бўлса, иккинчидан, нотариусларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди ва ёш (25 беш ёшдан кичик бўлмаган) цензи белгиланди. Юқоридаги Фармон ижроси юзасидан 24 та, шу жумладан, 1 та қонун, ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2013
Коллеж талабасини дарсга қатнашди деб сохта маълумот киритган Наманганлик ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди
Наманган саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси А.Раҳимов 2011 йил сентябрь ойидан буён дарс машғулотларига қатнашмаган коллеж талабаси Х.Ҳошимов ҳамда 2012 йилнинг февралида Россия Федерациясига кетган А.Лутфуллаевнинг дарсларга қатнашганлиги ва билимлари баҳоланганлиги ҳақида ўқув машғулотлари журналига сохта маълумотлар киритиб, уларни курсдан курсга кўчирган. Ушбу ҳолат юзасидан А.Раҳимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича жазо муқаррарлиги таъминланди. Бу ҳақида Наманган шаҳар прокурори Рустамжон Уматалиев ўзининг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган. Шунингдек, мазкур мақолада Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган 14 та текшириш ... Батафсил »
Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?
Бугун Қурбон ҳайити! Бугун мусулмон оламида катта байрам! Ҳар йили кўтаринки кайфиятда Қурбон ҳайитини нишонлаймиз-у, лекин мазкур байрамнинг ҳуқуқий асоси ҳақида кўпчилик қизиқмаган бўлса керак. Қурбон ҳайитини ҳар йили нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат 1991 йил 20 июнь куни, яъни ҳали мустақиллик эълон қилинмасдан олдин чиқарилган. Ўша куни “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” Президент Фармони имзоланди. Мазкур тарихий Фармон матни қуйидагича эди: Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг ... Батафсил »
Жиноят Кодексининг “Ўғрилик” жинояти билан боғлиқ моддасига ўзгартиш киритилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисмига янги “г” банди қўшилди. Мазкур бандга кўра, эндиликда ўғрилик жинояти ... Батафсил »
8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш ... Батафсил »
Xushnudbek.Uz – энди янги дизайн ва ўзгача руҳда!
Ассалому алайкум! Аввало барчангизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Ўйлаган барча эзгу ниятларимизни ижобат айласин. Юртимизда мана шундай муқаддас байрам шукуҳи кезиб юрган бир паллада, Сизга мамнуният билан бир янгиликни етказмоқдаман. Машаққатли меҳнатимиздан сўнг, ва ниҳоят Xushnudbek.uz шахсий сайтимни ишга туширишга муваффақ бўлдик. Албатта Сиз кўриб турган мазкур сайтда бир неча кишиларнинг меҳнати синди. Бу ҳақида батафсил тўхталаман ҳали. Ҳозирча, сезганингиздек, шахсий сайтим “Muloqot” ижтимоий тармоғи, “Daryo” нашри билан ҳамкорликда ишламоқда. Мазкур сайт аввалдан Сизга маълум бўлган шахсий блогим (xushnudbek.blogspot.com) негизида ... Батафсил »
Талабалар учун фойдали манбалар
Мазкур саҳифадан Тошкент давлат юридик университети талабалари “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” фанига оид фойдали манбаларни кўчириб олиш мумкин. Жиноят-процессуал кодекси юклаб олиш Уголовно-процессуальный кодекс юклаб олиш Олий Суд Пленум қарорлари юклаб олиш Дарслик (умумий қисм) юклаб олиш Дарслик (махсус қисм) юклаб олиш Кодексга шарҳ юклаб олиш КАЛЕНДАР РЕЖАЛАРНИ ЮКЛАБ ОЛИШ (*.pdf форматда) Йўналишлар Юклаб олиш (149 кб) Давлат ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Тадбирколик ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Фуқаролик ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Жиноят-ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Халқаро ҳуқуқий фаолият ... Батафсил »
ТДЮУ дарс жадвали (1-семестр)
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ДАРС ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ (*.pdf ва расм вариантда) Талабаларга маслаҳат: Агарда компьютер орқали мазкур саҳифага кирган бўлсангиз, унда PDF вариантдаги дарс жадвалини юклаб олинг. Агарда мобил телефонингиз орқали кирган бўлсангиз, унда расмни катта ҳажмда очиб, ўз телефонингизга “Сохранить” қилишингиз мумкин. PDF вариантини юклаб олиш 1-КУРС 2-КУРС 3-КУРС 4-КУРС “А” поток юклаб олиш Давлат ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Давлат ҳуқуқий фаолият юклаб олиш Давлат ҳуқуқий фаолият юклаб олиш “Б” поток юклаб олиш Тадбирколик ҳуқуқий фаолият юклаб олиш ... Батафсил »
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига 35 ёшдан ошганлар топшира олмайди
2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Мазкур Низом Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш қоидаларини аниқлаштирган ва аввал амалда бўлган тартибларга бир қанча ўзгартиришлар киритган. Жорий йилдан бошлаб Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи белгиланди. Эндиликда 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмайди. Шунингдек, ўқиш муддати ҳам ўзгарди. Маълумотларга кўра, илгари Банк-молия Академияси магистратурасида ўқиш муддати 14 ой давом этган. Низомга кўра ўқиш муддати 2 ... Батафсил »