2013 йил 12 октябрь куни “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Марказий банк раиси Ф.Муллажонов томонидан имзоланди. Мазкур Қарорга кўра, Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, “хусусий тижорат банки” атамаси Низомдан чиқариб ташланди. Энди ушбу атама “хусусий банк” атамаси билан алмаштирилди. Шунингдек, банк ўз устав капиталини қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантира олмаслиги сабабли, ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 04.11.2013
Наманган давлат университети фаолияти тубдан такомиллаштирилади
2013 йил 29 октябрь куни “Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорда Наманган давлат университети фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича бир қатор камчиликлар ва муаммолар аниқланганлиги таъкидланган. Хусусан, Университетда илм-фан етарлича ривожланмаяпти, университет битирувчиларининг асосий иш берувчилари — касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва мактаблар билан самарали ҳамкорлик ўрнатилмаган. Университетда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тизимли ёндашув мавжуд эмас. Университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаш даражаси ўта қониқарсиз. ... Батафсил »
Давлат мулкига топширилган хазина учун қанча миқдорда мукофот берилади?
“Омад ҳамиша келавермайди” номли кинофильмни кўпчилик муштарийларимиз кўрган бўлса керак. Ҳа, ўша, олтин топиб олган шоввозлар ҳақидаги фильм. Мазкур фильмни кўрганлар бир марта бўлса ҳам, хазина топиб олишни орзу қилган бўлса ажаб эмас. Хўш, агар ҳаётда ҳақиқатдан бирон хазина ёки бошқа эгаси номаълум буюм топиб олсак-чи? Унда қонунга мувофиқ қандай ҳаракат қилиишмиз лозим? Бугун шу ҳақида маълумот берамиз. Бугунги саволларга жавоб топишда биз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мурожаат қиламиз. Эгасиз ашё нима? Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ... Батафсил »