Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 07.11.2013

Эмомали Раҳмон қандай қилиб Тожикистон президентлигига тўртинчи марта сайланди?

Хабарингиз бор, 6 ноябрь куни Тожикистонда навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Бугунги ўтказилган брифингда Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раиси Шермуҳаммад Шоҳиён Халқ демократик партияси, Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва Республика ёшлар иттифоқи вакили Эмомали Раҳмон сайлов варақаларининг дастлабки ҳисоб-китоблари бўйича сайловчиларнинг 83,6% овозини тўплашга муваффақ бўлганини эълон қилди. Бу ҳақида Daryo.uz хабар бермоқда. Президентликка қолган номзодлар — Иқтисодий ислоҳотлар партияси вакили Олимжон Бобоев жами овозларнинг 3,8 фоизини, Толиббек Бухориев (Аграр партия) 4,5 фоизини, Исмоил Талбаков (Коммунистик партия) ... Батафсил »

Қозоғистонда маҳбусларга посилкалар юборишни тақиқлашмоқчи

Қозоғистонда маҳбусларга посилкалар юбориш ва уларга етказиш тақиқланиши мумкин. Мазкур қоида Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ўз ифодасини топган. Бу ҳақида Tengrinews.kz сайти Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Амантай Куренбековнинг сўзларига асосланиб хабар берган. “Айнан посилкалар орқасидан, биринчидан, тақиқланган предметлар юборилмоқда, иккинчидан, камера шароитида сақлаш мумкин бўлмаган озиқ-овқатлар қабул қилинмоқда. Бу эса санитария ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлаётганини қайд этиш лозим. Учинчидан, посилкани жойлаш ва уни маҳбусга юбориш унинг карточкасига пул ташлашдан кўра қийинроқ жараён ҳисобланади”, – дейди вазир. Куренбековнинг маълумот ... Батафсил »

Россияда Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил қилинди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Ушбу Фармонга асосан ижро ҳокимияти яна битта вазирликка кўпаядиган бўлди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Мазкур хабарда таъкидланишича, Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги федераль агентлиги (Госстрой) вазирликка айлантирилган. Мазкур вазирликнинг асосий вазифалари этиб, соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлари тарифларининг ошиб кетмалик чоралари кўриш, авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлардан аҳолини кўчириш, қурилишларни самарали ташкил қилиб, унга сарфланадиган ҳаражатларни ... Батафсил »

Тошкент метросидан рекламалар нега олиб ташланганди?

Ички ишлар бўлимининг Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўйича баталёни бошлиғи подполковник Руслан Ирназаров “Постда” газетасига берган интервьюсида пойтахт метрополитенида барча рекламаларнинг олиб ташлангани сабаби ва фуқаролар хавфсизлиги учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Подробно” нашрига таяниб, Daryo.uz хабар бермоқда. Руслан Ирназаровнинг айтишича, айни вақтда метрополитеннинг барча бекатларида қўшимча видеокамералар кенг кузатув учун ўрнатилмоқда. Ички ишлар ходимлари ва камераларнинг мавжудлиги амалий аҳамиятга эга бўлиб, аҳоли тартибини кузатишда ижобий самара беради. Ҳамда ҳуқуқбузарликларга мойил одамларга тўсиқ вазифасини ўтайди, шу билан ... Батафсил »

Юқорига