Сўнги бир ой ичида бир қанча давлатларда Президентлик сайловлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хусусан, 9 октябрь куни Озарбайжонда ўтказилган сайловларда Илҳом Алиев қайта сайланган, унинг инаугурация маросими эса 19 октябрда ўтказилганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Бироз ўтиб, аниқроғи 27 октябрь куни Грузия давлатида ҳам Президентлик сайловлари ўтказилди. Унда «Грузия орзуси» партиясидан кўрсатилган номзод – Георгий Маргвелашвили 62,11 % овоз тўплаб ғалаба қозонди. Куни кеча, яъни 6 ноябрь куни қўшнимиз Тожикистонда ҳам навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайлов натижалари ҳамда ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 08.11.2013
БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган Саудия Арабистони ўрнига янги номзод аниқ бўлди
Ёдингизда бўлса, БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун муваққат аъзолигига бешта давлат сайланганлиги ҳақида маълумот берилганди. Ушбу давлатлар орасидан Саудия Арабистони Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган эди. Бугун Associated Press ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, бўшаб қолган ўринни эгаллайдиган давлат номи аниқ бўлган. Бу – Иордания. Агентлик хабарига кўра, Иордания номзоди Бош Ассамблея томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Қироллик БМТ ХКда расман иш бошлаши мумкин бўлади. Эслатиб ўтаман, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами ... Батафсил »
Хитойлик эркак хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга бериб, 120 минг АҚШ доллари ундирди
Хитойлик Цзянь Фенг собиқ хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга берди ва бу суд процессида ғолиб чиқди. Бу ҳақида, Huffington Post нашри хабар бермоқда. Даъво аризаси билан мурожаат қилган жаноб Фенгнинг фикрича, унинг собиқ хотини жуда бадбашара фарзандлар туққан. ДНК текширувчи ҳақиқатдан фарзандлар отаси Фенг эканлигини тасдиқлади. Гап шундаки, унинг собиқ хотини бир кичик сирни эридан яшириб юрган. Яъни у ёшлигида худди туғилган фарзандлар каби хунук бўлган. Лекин турмушга чиқишидан бир неча йил аввал Жанубий Корея давлатида қиммат пластик операциядан ... Батафсил »
Beeline ёлғончини топишда ёрдам сўраб WhatsApp маъмуриятига расмий мурожаат қилди
Beeline раҳбарияти WhatsApp орқали тарқатилган ёлғон хабарнинг биринчи ким томонидан тарқатилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мессенжер маъмуриятига расман мурожаат қилди. Бу ҳақида Unitel МЧЖнинг (“Билайн” савдо белгиси) директори Андрей Сафронюкнинг Тошкентда бўлиб ўтган компания фаолитининг 3-чорак бўйича якунларига бағишланган матбуот анжуманидаги сўзларига асосланиб, Mezon.uz хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, 25 октябрь куни WhatsApp мессенжери орқали компания лицензиясининг амал қилиш муддати вақтинчалик тўхтатилгани ҳақидаги хабарни ким тарқатганини аниқлаш мақсадида, Unitel ширкати WhatsApp мессенжери маъмуриятига хабарнинг биринчи бўлиб ким томонидан тарқатилганини топишга ёрдам ... Батафсил »
Россияда жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ҳаракатлар рўйхати кенгайтирилди
Россия Федерациясида 2013 йил 2 ноябрь куни қабул қилинган Федераль қонунга биноан терроризмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Хусусан, мазкур ўзгаришга кўра, РФ Жиноят Кодексига қуйидаги янги моддалар киритилди: 205-3-модда. “Террористик фаолият билан шуғулланиш мақсадида тайёргарликдан ўтиш” 205-4-модда. “Террористик уюшмалар тузиш ҳамда унда иштирок этиш” 205-5-модда. “Террористик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва шундай ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш” Шундай қилиб, жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар рўйхати ... Батафсил »