ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: Мазкур имловий хатолик кейинчалик компания томонидан тўғрилаб қўйилган. Шу ҳақида батафсил: “Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатони тўғрилаб қўйди Имловий хатолар ҳақида сўнги вақтларда кўп муҳокамалар, таклифлар, танқидий фикрлар билдирилмоқда. “Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси доирасида навбатдаги мурожаат “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясига юборилди. Гап шундаки, “Ўзкимёсаноат” ДАК Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда, минг таассуфки, кичик имловий хатоларга йўл қўйилган. Мени энг ҳайрон қолдирган жиҳати, ушбу имловий хатоликлар айнан компаниянинг расмий номини ёзишда қайд этилганидир. Бундан ташқари ушбу ... Батафсил »