Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 15.11.2013

Бугундан бошлаб Россияда тегишли бўлмаган жойда чекканларга жарима солинади

Бугундан, яъни 15 ноябрь кунидан бошлаб Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунга тамакига қарши кураш бўйича киритилган ўзгартириш кучга кирди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Портал маълумотига кўра, жамоат жойларида чеккан шахсларга 500 рублдан 1,5 минг рублгача жарима солинади. Бу таҳминан 34 минг сўмдан 102 минг сўмгача жаримани ташкил қилади. Болалар майдончаларида чекиш каттароқ жарима тўлашга сабаб бўлади – 2 мингдан 3 минг рублгача (106-204 минг сўм). Шунингдек, қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсни тамаки ... Батафсил »

Автобусларни ижарага олиш учун онлайн тарзда ариза бериш имконияти пайдо бўлди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали яратувчилари томонидан, “Тошшаҳартрансхизмат” АК билан ҳамкорликда, фойдаланувчилар учун, турли хил тадбирлар учун автобусларни ижарага олиш бўйича аризаларни онлайн тарзда бериш имкониятини яратувчи янги хизмат жорий этилди. Бу ҳақида Ягона порталда хабар берилган. Ушбу хизмат жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади. Автобусларни ижарага бериш нафақат Тошкент шаҳри ҳудудида, балки унинг чеккасидаги ҳудудларда ҳам амалга оширилади.   Фойдаланувчи томонидан ариза онлайн тарзда берилгандан сўнг “Тошшаҳартрансхизмат” АК мутахассислари автобусни ижарага бериш бўйича қўшимча шартларни муҳокама қилиш учун, ариза берувчи ... Батафсил »

Тошкентда ШҲТ га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг кенгаши бўлди

Тошкентда 15 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг олтинчи кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Кенгаш ишида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси транспорт маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари А.Носиров иштирок этгани қайд этилади хабарда. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев раислигида ўтди. ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари)нинг бўлиб ўтадиган мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро ... Батафсил »

10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини (уксус) чакана савдода сотиш тақиқланди

2013 йил 12 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарордан мақсад сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш эканлиги таъқидланган. Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Аниқроқ тўхталадаиган бўлсак, қуйидаги мазмундаги янги банд қўшилди: 47-1. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга ... Батафсил »

Юқорига