Аввал хабар берганимдек, Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов 2013 йилнинг ноябрь ойида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши режалаштирилган эди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллик куни муносабати билан қардош юрт вакилларига йўллаган табрик телеграммасида баён қилинганди. Podrobno.uz ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур давлат ташрифи 24-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ашхобод шаҳрида ўтказилган Турманистон Вазирлар Маҳкамасида мазкур давлат ташрифи бўйича махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Р.Мередов бошчилик қилди. Йиғилишда Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ... Батафсил »