Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 26.11.2013

Гурбангули Бердимуҳамедовда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган “Chevrolet Orlando” оилавий минивэни катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 26 ноябрь куни “General Motors Powertrain Uzbekistan” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шарт-шароитлари билан танишди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчи етакчи мамлакатлардан бирига айланди. Бугунги кунда ўзбек автомобиллари нафақат мамлакатимизда, балки хорижий давлатларда, жумладан, Туркманистонда ҳам харидоргир. Дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган “GM Uzbekistan”, “СамАвто”, “JV MAN Auto – Uzbekistan” сингари корхоналарда ... Батафсил »

Россияда текширувлар натижасида 69 та ОТМнинг лицензияси бекор қилинди

Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш Федераль агентлиги Россия Федерацияси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган текширишлар натижасида 69 та олий таълим муассасаларининг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақида Федераль агентлик матбуот хизматига асосланиб Газета.ру нашри хабар бермоқда. Хабарда лицензиясидан маҳрум бўлган ОТМлар орасида Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш институти, Ставрополь молия-иқтисод институти, Халқаро таълим академияси, Замонавий ижтимоий фанлар академиясининг бир қатор филиаллари мавжудлиги таъкидланган. Шунингдек, содир этган қонунбузарликлари учун Москвадаги Рус театри нодавлат институтининг ҳам лицензияси бекор қилинган. Юқоридаги ОТМлар бўйича Прокуратура органлари ... Батафсил »

Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов бир қатор масалалар бўйича музокара олиб боришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 25 ноябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. “Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мустақиллик йилларида янги, сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтарилди. Бугун Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома руҳида жадал ривожланмоқда. Мунтазам равишда олий даражадаги учрашувлар ўтказиб келинаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир” дея таъкидланади хабарда. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросимидан кейин Ислом Каримов ... Батафсил »

Россияда шартнома матнларини майда шрифтларда ёзишни тақиқлашмоқчи

“Адолатли Россия” сиёсий партияси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгариш киритишни таклиф қилишмоқда. Уларнинг таклифига кўра, шартномаларда майда ва ўқиш қийин бўлган шрифтлар ёзилишини тақиқлаш керак. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда. Партия вакилларининг таъкидлашича, биринчи навбатда ушбу Қонун нормаси банклар томонидан таклиф қилинадиган шартномаларга қўлланилиши лозим. Сабаби айнан банк шартномаларида майда, ўқиш қийин бўлган шрифтлар кўп ишлатилади. Бундай ёзувлар айниқса, шартноманинг энг муҳим қисмларига, тушунтиришлар, изоҳларга таалуқли бўлиб, мижоз учун бундай шрифтларни ўқиш қийинлик туғдиради, кўзини ... Батафсил »

Юқорига