2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Мазкур қонун асосида суд тизими билан боғлиқ қатор қонун ҳужатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, эндиликда судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилиши белгиланди. Бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 21.01.2014
Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди
2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Унга кўра, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик (155-1-модда) ҳамда террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (155-2-модда) каби ҳаракатлар алоҳида ... Батафсил »
Ўзбекистонда 7 та Кодекс ҳамда 17 та Қонунга ўзгартишлар киритилди
2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 4 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида 21 январь куни эълон қилинди. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд ... Батафсил »