Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 10.02.2014

Ўзбекистонда 41 та спорт тури бўйича тренерлик қилиш учун жисмоний тарбия маълумоти шарт эмаслиги белгиланди

2014 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ходжиматов “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 91-сонли буйруққа имзо чекди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага ... Батафсил »

Июль ойидан бошлаб хорижга чиқиш фақат биопаспорт асосида амалга оширилади

2014 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди. Ҳужжат матнида таъкидланишича, Қарордан асосий мақсад замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиб юбориш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдир. Қарорда белгиланган қоидага кўра, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга ... Батафсил »

Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати тасдиқланди

2014 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди. Қарорда даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари таҳририят томонидан белгиланган умумий тираж ҳисобидан юборилиши назарда тутилган. Мазкур қарор асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини таҳририят ва матбаа корхоналарига етказиш ҳамда муассаса ва ... Батафсил »

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »

Ислом Каримов XXII қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 7 февраль куни Сочи шаҳрида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Президентини «Адлер» аэропортида Сочи шаҳар раҳбарияти ва Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари шу куни мазкур улкан халқаро спорт байрами учун махсус барпо этилган Олимпия шаҳарчаси мажмуасидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сочига ташрифи доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан амалий учрашув ўтказди. ... Батафсил »

Юқорига