Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақида, 12uz.com сайти хабар бермоқда. Нашринг берган хабарига кўра, янги ректор сифатида Жасур Салихов тайинланган. У бунга қадар Тошкент Халқаро Вестминстер Университети проректори лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори лавозими 2013 йил март ойидан буён вакант бўлган. Ўшанда институтнинг аввалги ректори Фарход Ризаев Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Таъкидлаш жоизки, Институтнинг расмий сайти – http://www.mdis.uz ... Батафсил »