Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Fevral 2014
Ислом Каримов XXII қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 7 февраль куни Сочи шаҳрида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Президентини «Адлер» аэропортида Сочи шаҳар раҳбарияти ва Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари шу куни мазкур улкан халқаро спорт байрами учун махсус барпо этилган Олимпия шаҳарчаси мажмуасидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сочига ташрифи доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан амалий учрашув ўтказди. ... Батафсил »
Навоийни билмаганларга…
Бугун – 9 февраль. Қандай кун эканлиги Сизга маълум. Улуғ бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Мен ушбу буюк шахс сиймосига ортиқча таъриф бериб ўтиришни ўзимга жоиз деб топмадим. Шунчаки, бугун тасодифан топиб олган Алишер Навоий ҳақидаги бир шеър мени ушбу блогпостни ёзишга ундади. Алишер Навоий сиймоси ҳақида гап кетса, энг аввало мустақиллигимиз билан боғлиқ бир ҳолат кўз олдимга келади. Биласиз, юртимизда йилларга турлича ном бериш анъанаси бор. Кўпчилик йилларнинг бундай номланиши 1997 ... Батафсил »
Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб лицейга имтиҳонсиз киргандим
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон асосида мамлакатимиз миқёсида шоирга бағишланган кечалар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Деярли ҳар куни ТВдаги информацион дастурларда бу ҳақида лавҳалар берилмоқда. Шуларни кузата туриб, Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотираларимни Сизлар билан ўртоқлашай дедим. Ёшлигимдан ҳамма соҳага қизиқиб кўрадиган одатим бор. Ҳар бир ишда ўзимни бир синаб кўрсам дейман. Ўхшаса, ўхшамаса – фарқи йўқ. Масалан, ўзимизча ҳаваскор шоирвачча сифатида шеърлар ҳам ёзиб кўрганмиз. Қизиқчиликка-да, энди… ... Батафсил »