Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.03.2014

Нима учун 1 апрелга қадар жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим?

2014 йил 1 апрель – фуқаролар учун 2013 йилги жами даромадлари тўғрисидаги декларацияларни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш муддатининг охирги куни, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2013 йилги: – мулкий даромадлари, шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса); – асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф ... Батафсил »

Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »

Юқорига