Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 17.04.2014

Конституциянинг 78-моддасига киритилган ўзгартиш шарҳи

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Бироз аввал Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартириш ҳақида шарҳ берган эдим. Энди навбат 78-моддага. 78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари   Олдинги таҳрир Янги таҳрир 21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 21) парламент назоратини ва ушбу ... Батафсил »

Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шарҳи

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Муштарийда савол туғилиши табиий: мазкур қонунга кўра, Конституцияга қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди? Уларнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат. Ушбу саволларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Бир бошидан бошлаймиз. 32-модда.   Олдинги таҳрир Янги таҳрир Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда ... Батафсил »

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Қонунда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан ... Батафсил »

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуннинг расмий матни

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ... Батафсил »

Юқорига