Куни кеча O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва Фарғона вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: бугунги ҳолат, муаммо ва ечимлар” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят Хўжалик суди, Адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ходимлари, соҳанинг етук мутахассис-экспертлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни ... Батафсил »