Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 06.05.2014

Президент давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга имзо чекди

2014 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси http://legalexperiment.uz/ сайтида очиқ муҳокамадан ўтганди. Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон ... Батафсил »

Ислом Каримов Япония Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 май куни Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон уни нафақат нуфузли сиёсат ва давлат арбоби, айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва стратегик шериклик ўрнатишга катта ҳисса қўшган ишончли дўст деб билишини таъкидлади. Президентимиз Таро Асони ушбу ташриф давомида унга Ўзбекистон Банк-молия академиясининг Фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади. Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ... Батафсил »

O‘zLiDeP 1 миллиард 195 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга кўмаклашди

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Партия вилоят Кенгаши ўз олдига қўйган муҳим вазифаларни бажариш борасида жами 8 та мақсадли ва тизимли партиявий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили ташкил этилган “Мулкдор оила-2013”, “Диплом билан бизнесга-2013”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби партиявий лойиҳаларда қатнашиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 253 дан ортиқ иштирокчига 1 млрд. 195 млн. ... Батафсил »

Юқорига